Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Иқтидорли ёшлар хорижий давлатларда ҳам таҳсил олмоқда. Уларнинг айримлари чет мамлакатларда иш фаолиятини давом эттириб, тажриба тўплаб қайтади.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Ўзбекистон фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эса таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг давлат таълим стандартлари, талаблари ва малака мезонларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш каби вазифаларни бажаради.
Изоҳ (0)