Япониянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Nissan Motor Co. ўз ходимлари томонидан енгил автомобилларнинг чиқинди газлари миқдори ва ёқилғи сарфи самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар сохталаштирлганини тан олди. Компанияда ўтказилган ички текширув Nissan’нинг Япониядаги бешта корхонасида маълумотлар сохталаштирилганини кўрсатган. Гап Японияда сотилган 900 тадан ортиқ енгил автомобиль ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Nissan’нинг баёнотида ходимлар техник кўрикнинг сўнгги босқичида чиқинди газлар ва автомобиль тежамкорлиги кўрсаткичларини ўлчаш натижалари ҳақидаги маълумотларни ўзгартиргани қайд этилган.
Маълумотлар Nissan’нинг Япониядаги аксарият заводларида 2013 йилдан буён сохталаштирилган.
Компания хабарига кўра, япон бозори учун ишлаб чиқарилган яна 700 та автомобилнинг синов муҳити мамлакатда мавжуд талабларга мос келмаган.
Изоҳ (0)