Президентнинг Жанубий Корея иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик Фондининг молиявий кўмагида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳасини амалга оширишга доир қарорига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рақамлаштириш ва сканерлаш ҳамда Мультимедиа марказлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги делегация 9—15 июль кунлари Сеул шаҳрида ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб, Жанубий Корея тажрибасини ўрганмоқда. Семинар электрон турдаги ахборот-кутубхона ресурсларини кўпайтириш, улардан интернет тармоғи орқали фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш, электрон нусхалар ҳамда мультимедиа маҳсулотларидан масофадан туриб фойдаланишда жаҳон тажрибасини ўрганишга бағишланган.
Изоҳ (0)