Олимлар коинотда қушга ўхшаш, ўлчами Ерникидан 10 баравар кўпроқ катта бўлган объектни суратга олди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Расм LASCО телескоплари ёрдамида 24 май куни Тошкент вақти билан 16:00 да олинган.
Тасвирда “қуш” ёки “учар кема” аниқ акс этгандай, унинг ортида ”оловли из” бор. “Қуш” қанотининг ўлчами тахминан 150 минг километрни ташкил қилади, дейилади хабарда.
Қуёшдан сирли объектгача бўлган масофа тахминан 2 миллион километрни ташкил қилади ва унинг ўлчами “Ердан 10 баравар каттароқ”. Олимлар бу ҳодисага илмий асосда тушунтириш бериш бўйича муҳокама ўтказишни таклиф қилган.
Истисно сифатида, мутлақо ҳар қандай версиялар ва ҳар қандай мунозараларга, жумладан, ўзга сайёраликлар, плазма ҳаёти ва фитна назарияларига рухсат берилади, деб ҳазиллашди олимлар.
Изоҳ (0)