Бухоро вилоятнинг Ғиждувон туманида 8 июль куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.Р. Matiz русумли машинаcида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У машинасини Зафаробод қўрғони ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 35-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, М.Б. бошқарувидаги Nexia ва Ё.М. бошқарувидаги яна бир Nexia билан тўқнашув содир этди.
Ҳодиса оқибатида Matiz йўловчиси Г.Б. исм-шарифли аёл жароҳат олиб воқеа жойида, Ё.М. бошқарувидаги Nexia йўловчиси V.Н. эса касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
Бошқа йўловчилар — Э.К. исм-шарифли аёл ва унинг икки нафар фарзанди тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)