8 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган V.У. исм-шарифли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ. амалга оширгани аниқланди. У аёлнинг уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келиб, нафақа пули олганлигини билиб, ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида аёлнинг бошига болға билан уриб ўлдиради.
Шу муносабат билан ИИВ нотаниш одамларга хонадон эшигини очмаслик, турли ташкилотдан келганлардан эса шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларни кўрсатишни талаб қилиш ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)