• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бизга қандай хотин-қизлар қўмитаси керак ёки таҳқирланган аёллар фақат Каттақўрғондами?

    Охирги вақтда аёллар билан боғлиқ нохуш ва аянчли ҳодисалар жамоатчиликнинг диққат марказида бўлди. Аввал Тошкент шаҳри бекатларида тунаб юрган мардикор хотин, сўнг Андижон ва Самарқандда болалари ва ўзининг жонига қасд қилган аёллар. Сабр косасини тўлдирган воқеа эса Каттақўрғонда рўй берди: у ерда бир эмас, икки аёл ИИБ ходимлари томонидан ечинтирилди, бири ҳатто калтакланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан бери аёлларнинг таҳқирланиши билан боғлиқ масала бош мавзуга айланди. Танзила Норбоева бошчилик қилаётган қўмита, гарчи унинг ўзи ижтимоий тармоқда икки бор чиқиш қилган, жабрдийда аёлнинг уйига шахсан бориб келган бўлса ҳам, маломатлар остида қолди. Улар билан танишиш учун Бош вазир ўринбосарининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган Каттақўрғон воқеасига муносабатига изоҳларни ўқиш кифоя.

    Тошкентдаги бекатда чарчаб ухлаб қолган наманганлик аёл уйига олиб келинди, турмуш ўртоғи билан яраштирилди, иш билан таъминланди. Каттақўрғонлик аёлга психолог, адвокат бириктирилди, дўкон қуриб бериладиган бўлди. Бироқ, Бош вазир ўринбосари ҳар бир жабрдийда аёл билан учрашишга имкон топадими? Тошкентда мардикорлик қилаётган аёлни олиб келдик, Москва, Питер, Олмаотада меҳнат муҳожири бўлиб юрган хотин-қизларни ким олиб келади? Деҳли, Дубай, Бангкок, Истанбулда танасини сотиб кун кўраётганларни-чи?

    Юқорида айтганимдек, юзага келган муаммоларда хотин-қизлар қўмиталарини айбдор санаган, уларнинг фаолиятидан қониқиш билдирмаганлар кам эмас.

    Аслида бу қўмиталар ва уларнинг мутасаддиларида бугунги кунда нечоғли ваколат, имконият ва энг асосийси, вақтга эга? Туманлардаги хотин-қизларни каттаси ҳозир қайсидир ҳудудда ғалла ўримига бош-қош бўлаётган бўлса ажаб эмас. Ундан олдин эса пилла учун елиб-югурган. Ҳаш-паш дегунча пахта йиғим-терими бошланади. У қачон аёллар билан шуғулланади?

    Агар унинг ҳудудида аёллар жиноятчилиги ёки ўз жонига қасдлар сони кўпайса боши маломатдан чиқмайди, лавозимидан ҳам кетиши аниқ. Ҳеч ким «сени пилла, ғалла, ғўза ёки солиқ тушумини кўпайтиришга йўллаган, ишдан қўйган асли биз бўламиз», деб аяб ўтирмайди. Энг таажжублиси, прокуратура ва ички ишлардаги мутасаддилар ҳам бундай ҳолатлар бўйича уларни сўроқ-савол қилади. Худди бунга биринчи галда улар, катта армияга эга ва юқоридаги муаммоларнинг олдини олиш вазифаси, бурчи саналган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари эмас, бир ҳовуч ходими талаш бўлган хотин-қизлар қўмитаси айбдордек.

    Қолаверса, аёлни таҳқирлаш деганимиз фақат Каттақўрғондаги шармандагарчиликдан иборатми?

    Донғи чиққан, маҳсулотлари ўзимизда ҳам, четда ҳам фалон пулга сотилаётган тикувчилик корхоналари 8-10 соатлаб дастгоҳи ёнидан жилмайдиган аёллар учун 500-600 минг сўм маош бериши таҳқирлаш эмасми?

    Хотин-қизлар қўмитаси ҳам энг кўп муаммога дуч келаётган ҳолат шундан иборат. Уларнинг ҳар бирида хорижга ёки пойтахтга ишлаш учун йўл олган аёлларнинг рўйхати мавжуд. Бироқ уларга уйга қайтиш ҳақида оғиз солинганда берадиган биринчи саволи шу бўлади: қийналиб, оиламдан узоқда бўлса ҳам шунча пул топяпман, сиз менга маоши ақалли шунга яқин иш топиб бера оласизми?

    Банд бўлмаган аёлларга кўпинча жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан иш бериляпти, бироқ уларнинг ҳам маълум муддати бор ва бериладиган иш ҳақи ҳам юқори эмас.

    Бир дўстимиз қишлоқдан экин-тикин учун ер олди. Айтишича, олдига аёллар келиб, ўтоқ ишларида ёрдамини таклиф қилган ва бунинг учун 10 минг сўмдан хизмат ҳақи сўраган. «Эртадан кечгача далада қимирлагани учун шунча пул. Ўзим уялиб кетдим, ўйлаб қарасам, бир пачка сигаретимнинг пули экан. Афсуски, ўша жой учун одатий иш ҳақи экан бу. Мен кўп берганим билан ҳолат ўзгариб қолмас экан», дейди у.

    Кўнгли бошқасини тусаб қолганда кўчага ҳайдалган ва бир этак боласи билан ота уйига қайтиб келиб, алимент учун собиқ эрига ялиниш аёл учун таҳқирланиш эмасми? Қачон ажралишни истаган эр аёли ва болаларининг уй-жой, моддий таъминотини зиммага олиши қатъий қоида, мажбуриятга айланади?

    Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида ярим миллиондан ортиқ ёш хорижга иш излаб кетган. Улар орасида ишлаш давомида ўша ерда уйланиб, қолиб кетаётган, турмуш қурганлари орасида эса, охирги пайтда урф бўлаётганидек, телефон орқали талоқ бераётганлари ҳам кам эмас. Айримлари йиллаб қорасини кўрсатмайди, на тириги, на ўлиги маълум. Бу ёқда қолган аёл бошини қаерга уришини, фарзандларини қандай боқишни ва энг асосийси, ўзини турмушли хотин деб ҳисоблаши ёки йўқлигини ҳам билмайди.

    Ичкиликбозликка ружу қўйган ёки хотинни «тарбиялаб туриш»ни одатий ҳол санаган эри томонидан боласининг кўзи олдида калтакланадиган аёл таҳқирланган саналадими? Қачон бу зўравонга насиҳатбозлик билан эмас, қонун кучи билан чора кўрамиз? Бугун хотинига мушт ўқталиб, кўзини кўкартираётган ва сувдан қуруқ чиқиб кетаётган эр эртага унга пичоқ, болта ўқталяпти ахир!

    «Дарё» саҳифаларида Ички ишлар вазирлигининг шундай воқеалар акс этган хабарларини берганимиз учун кўпинча танқид қилишади. «Бўёқларни қуюқлаштириб юборяпсизлар, ўқувчини ваҳимага соляпсизлар» қабилида. Афсуски, ҳаётнинг шафқатсиз реаллиги шундай. Сайт саҳифаларида эълон қилинаётгани ички ишлар идоралари «сводка»ларига келиб тушгани, ўтмагани қанча? Биз ёритмаганимиз билан бу жиноятлар содир этилмай қоладими?

    Туман хотин-қизлар қўмитасида иш кўлами шунчалик каттаки, уларга тўзим тилашдан бошқа илож йўқ баъзида. Улардан биридаги бир ойлик статистика: 112 та мурожаат келиб тушган, бундан 38 таси оилавий низо, 71 таси ажрим масаласида. Муаммонинг кўламини ҳис этяпсизми? Шу маънода жойларда «Оила» илмий-тадқиқот марказларининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилгани айни муддао бўлди.

    Президент қарори билан зўрлик ишлатилганидан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Республика маркази ташкил этилмоқда. Бундай марказлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, кейинчалик барча туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари қошида ҳам ташкил этилади. Шунингдек, «Маиший зўравонликнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

    Ёшлар ўртасидаги муаммоларга барҳам бериш мақсадида бюджети салкам 800 миллиард сўм бўлган жамғарма тузилди, унинг шаҳар ва туманларда ҳам филиаллари ташкил этилади. Улар имтиёзли кредитлар бериши, банкларга кафиллик ўтиши, турли лойиҳаларни молиялаштири режалаштирилган.

    Бугун шундай жамғарма биринчи галда хотин-қизлар учун зарурга ўхшайди (у ҳозир республика даражасида бор ва жумладан, камхарж, ногиронлиги бўлган аёлларни уй-жой билан таъминлаш билан шуғулланмоқда). Улар ҳам ҳар бир шаҳар-туманда бўлиши ва қўмита раисининг ўринбосари — жамғарма ижрочи директори томонидан бошқарилиши мақсадга мувофиқ. Шунда қўмита жойларда реал куч, ваколат ва нафақат маънавий, балки моддий ёрдам бериш имконига ҳам эга забардаст тизимга айланади.

    Энг асосийси, хотин-қизлар қўмиталарини қоғозда эмас, амалда тинч қўяйлик. Улар ўзига юклатилган биринчи галдаги вазифа —16 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишни уддаласа ҳам катта гап.

    10.07.2018, 16:04   Изоҳ (0)   43086
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистон президенти қароргоҳи ёнида портлаш ва ёнғин юз берди

    Дунё | 19 май, 20:20

    “Аввал ҳам газдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилган” — ФВВ Бойсундаги газ кони бўйича изоҳ берди

    Ўзбекистон | 19 май, 20:11

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    Дунё | 19 май, 20:10

    Одамлар 1000 долларга ҳам олишга тайёр: Лабубу ўйинчоғи нима учун машҳур бўлиб кетди?

    Қўзиқорин | 19 май, 19:55

    Ўзбекистон элчиси Урхелск епископига ишонч ёрлиқларини топширди 

    Ўзбекистон | 19 май, 19:45

    Россия ва Украина ўт очишни тўхтатиш шартларини ёпиқ режимда муҳокама қилади 

    Дунё | 19 май, 19:35

    Японияда қишлоқ хўжалиги вазири ўзига гуруч совға қилинаётганини тан олгач, можаро авж олди

    Дунё | 19 май, 19:25

    Носталгия: 20 йил аввал ҳамманинг орзуси бўлган афсонавий телефонлар (фото)

    Лайфстайл | 19 май, 19:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.