КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий самолёти деб ҳисобланувчи Chammae-1 самолётини 9 июль куни Владивостокда пайқашди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Flightradar 24 ресурси маълумотига кўра, самолёт 9 июль куни кундузи Россия аэропортига қўнган ва уч соатдан сўнг Пхеньянга қайтиб кетган.
Chammae-1 бортида КХДР етакчиси бўлган-бўлмаганлиги номаълум. Yonhap манбалари Владивостокка Ким Чен Иннинг Шарқ иқтисодий форумида эҳтимолий иштирокига тайёргарлик учун Шимолий Корея расмий шахслари келганлигини тахмин қилмоқда. Форум сентябрь ойида бўлиб ўтади.
31 май куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДРга ташрифи давомида Шимолий Корея етакчисига Владимир Путиннинг Россияга ташриф буюриш ҳақидаги таклифини тақдим этган эди. КХДР ва Россия етакчилари учрашиши мумкин бўлган жойлардан бири Владивосток эканлиги маълум қилинган эди. Шимолий Корея ҳозирча расмий жавоб қайтармаган.
Изоҳ (0)