• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Равшан Комилов: «Эстрада оламига мумтоз услуб билан кириб келганман»

    Касбидан камол топиб, шуҳрат чўққисига кўтарилган кишиларнинг ҳаёт ва ижод йўли билан яқиндан танишиш, ички дунёсига «кириш» кўпчиликка қизиқ. Самимий ва таниқли ҳофиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комиловнинг хонишлари кириб бормаган хонадон, «Одам бўлайлик», «Озодани севаман», «Юришларинг ёқади», «Қараб қўй», «Оқ билакойим, тошкентлик» сингари куй-қўшиқларига хиром айламаган, уни сел бўлиб тингламаган юртдошимиз йўқ ҳисоби. Шу боис хонанда билан эксклюзив суҳбат уюштириб, замонавий эстрада санъати ихлосмандлари эътиборига ҳавола этишни мақсад қилдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мактабда ўқувчилик кезларингиз, аниқроғи 10 ёшингиздаёқ қашқар рубобида турли куйларни маромига етказиб ижро этган экансиз. Демак, замонавий эстрада оламига иштиёқингиз мумтоз чолғу асбобларига ошуфталикдан бошланган, десак хато бўлмайди. Суҳбатимиз аввалини мусиқа санъати остонасига қўйган илк одимларингиз хусусида бошласак.

    — Учинчи синфда ўқиган кезларим пойтахтимиздаги 39-мактабда ўтказилган тадбирда мустақил ашулалар айтиб, йиғилганлар олқишига илк бор сазовор бўлганим худди кечагидек ёдимда. Сўнг ота-онам мени санъатга шайдолигим, қизиқишимга кўра, Сергели туманидаги 32-мусиқа мактабининг қашқар рубоби, кейинроқ фортепиано бўлимига ўқишга олиб боришган.

    Шу тариқа мактабни тамомлаб, Тошкент маданият техникумида таълим олдим. Ушбу билим юртида ўқиб юрган вақтларим бир воқеа хотирамда муҳрланган. Тошкентда муҳташам «Халқлар дўстлиги» санъат саройи қурилар экан дейишганда, биз ҳам ёрдамга келганмиз. Сарой зиналари учун мармар ташир эканмиз, биз ҳам мана шу саройда концерт берармиканмиз, деб орзу қилгандик. Яратганга беҳисоб шукр, 1991 йили бунёд бўлишига улуш қўшганим ана шу катта саҳнада илк бор ижодимни намойиш этдим.

    18 ёшимда «Тўқимачилар» маданият саройидаги ашула ва рақс дастасига ишга кириб, яккахон хонанда сифатида иш бошлаганман.

    Бундан ташқари, армия сафларида йигитлик бурчимни ўташ чоғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Икром Бўронов раҳбарлигидаги ички ишлар ансамблида хизмат қилдим. Мусиқий қобилият ва маҳоратимни хизмат даврида янада шакллантирдим. Хизматни адо этгач, ҳозирги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг мусиқа факультетида малакали мутахассис даражасига етдим. Ички ишлар вазирлиги қошидаги ансамблда, қолаверса, пахта йиғим-теримлари турли тўй-ҳашам, тантанали тадбирларда рубоб чалиб, ашула айтардим. «Камолот» кўрик-танловида илк маротаба «Одам бўлайлик» номли қўшиғим билан ғолиб бўлганим худди кечагидек ёдимда. Тақдирни қарангки, муҳаббат риштаси умр йўлларимни олийгоҳдаги курсдошим билан боғлаган, рафиқам ҳам касбимдан йироқ эмас, мусиқа фани ўқитувчиси.

    — Бугун замонавий эстрада қўшиқларининг аксариятида матн мазмуни бир четда қолиб, мусиқаси, айниқса, клипини мукаммаллаштириш масаласи бирламчи ўринга чиқмоқда. Тарона яратишда қайси мезонларга алоҳида эътибор қаратасиз?

    — Мультимедиа имкониятлари ҳар қанча тараққий этмасин, сўз маъноси таъсир кучи мухлислар қалбида, ёдида узоқ вақт сақланиб қолиши шубҳасиз. Шу боис қўшиқ учун шеърий намуналар танлашда ўзимга ўта жиддий талаблар қўяман. Уларнинг биринчиси халқоналикдир. Халққа яқин сўзлар кўнгилдан чуқур ўрин олади. «Одам бўлайлик» ана шу изланишлар ҳосиласи десам, муболаға бўлмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йили санъат ва маданият соҳаси намояндалари билан ўтказган йиғилишида юқори салоҳият ва энг нуфузли давлат мукофотларига эга хонандаларнинг «Устоз-шогирд мактаби»ни қайта тиклаш масаласини кўтарган эди. Хўш, сиз бу борада қандай ишлар олиб боряпсиз?

    — Юртбошимиз ҳамма соҳалар қатори хонандалар олдига ҳам халқнинг «ичи»га кириб бориш, ўз санъати ва истеъдоди орқали энг қуйи поғоналарга тушиб, ёшларга кўмак бериш, мактаб яратиш масаласини қўйди. Ана шу мақсадлар йўлида Яккасарой туманидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактабига директор этиб тайинландим. Айни пайтда ушбу масканда ўқувчилар истеъдодини сайқал топтириш учун малакали кадрлар жалб этиш, айрим йўқолиб бораётган тўгараклар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда янгиларини ташкил этиш, миллий мусиқа чолғу асбоблари, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик. Чунки ёшлар пухта ўқиб-ўргансагина устозлари йўлини муносиб давом эттира олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Равшан Комилов оилада қандай ота?

    — Оиламизда тартиб-интизом энг биринчи қоида. Бундай таомил менга ота-онамдан ўтган бўлса, ажаб эмас. Чунки улар кўп йиллар ўз соҳасида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, ўзгаларга ўрнак кўрсатган. Эрталаб нонушта вақти, ишга қайси ранг ва услубдаги либосда боришигача аниқ белгиланган, дам олиш кунлари ҳам беҳуда ўтмасди.

    Тўрт фарзандимга ҳам имкон қадар ҳаллолик, борига қаноат қилиш, шукрона келтиришни ўргатганман. Қизларим Нозима ва Дурдона бахтли оила бекаси, ўғлим Фарруҳ менинг йўлимни давом эттиб, хонанда бўлди. Кенжатойимиз Фарҳод 20 ёшда. Кўплаб гастроллар, эрта-ю кеч мусиқа яратиш, овоз ёзиш билан банд санъаткор учун оилага алоҳида эътибор қаратиш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш осон эмас, албатта.

    — Агар санъаткор бўлмаганингизда, қайси касбни танлаган бўлардингиз?

    — Мактабда жисмоний тарбия, тасвирий санъат, мусиқа, айниқса меҳнат фанини яхши кўрар ва мунтазам аъло баҳо олар эдим. Турли бино ва иншоотлар лойиҳалари, фасади, дизайни чизиб юрганим учун қурувчи бўлар эдим. Лекин физика фанини ўзлаштириш мен учун жуда қийин кечган. Шу фандан бирорта ҳам қонуният эсимда қолмаган (кулади).

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мухлисларингиз учун қандай янги тарона ҳозирлаяпсиз?

    — Айни пайтда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб миллий ғурур-ифтихорга йўғрилган қўшиқ устида ишлаяпмиз. Яқинда уни халқимиз эътиборига тақдим этамиз. Доим фидойи, меҳнаткаш халқимиз хизматидамиз. Тинчлигимиз, фаровонлигимизга асло кўз тегмасин!

    Блиц-саволлар

    Тўлиқ исм-шарифи: Комилов Равшан Раҳимович.

    Туғилган вақти: 1964 йил 26 октябрь.

    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.

    Буржи: чаён.

    Вазни: 90 кг.

    Дўсти: оиласи.

    Хоббиси: стол тенниси.

    Қадрлайдиган хислати: самимийлик.

    Ёқтирмайдиган хислати: ғайирлик.

    Шиори: «Ўртача бўлса ҳам, узоқ давом этсин».

    Зуҳра Юнусова ва Дилшод Рўзиқулов суҳбатлашди.

    09.07.2018, 17:35   Изоҳ (0)   31178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев вафот этди

    09.07.2018, 09:50

    «Ўзбекконцерт»: Таниқли хонандалар тўйдаги хизмати учун катта нарх қўйишини биз назорат қила олмаймиз (видео)

    08.07.2018, 11:17

    Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди

    30.06.2018, 19:27

    Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшида вафот этди

    26.06.2018, 11:00

    Ўзбекистон маданият вазири Озарбайжонда музокара ва учрашувлар ўтказди

    20.06.2018, 21:19

    Лондондаги Британия музейида очиладиган янги залга «Ал-Бухорий» номи берилади

    12.06.2018, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.