Кеча, 8 июль куни хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев 85 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Манзуранинг ҳамкасб дугонаси Ирода Дилроз Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
https://www.instagram.com/p/Bk-2NzigcNi/?taken-by=iroda_dilroz
Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев ўзбек миллий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган. У бебаҳо дурдона асарлар муаллифи эди.
Муборак Йўлдошев сўнгги марта 2017 йилнинг 16 март куни I.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида «Достонлар ҳимоячиси» деб номланган тасвирий санъат намуналари кўргазмасини ўтказган эди.
Изоҳ (0)