«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан Тошкент шаҳрида тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизматини кўрсатувчи навбатчи гуруҳлар рўйхати тузилган эди. Унда таниқли хонандаларнинг номини учратмайсиз.
«Ёшлар» телеканалидаги «Давр» мухбири ушбу ҳолат юзасидан «Ўзбекконцерт»га мурожаат қилди. Муассаса масъул ходими Матлуба Маҳкамова бунга изоҳ берди.
Матлуба Маҳкамова, «Ўзбекконцерт» вакили: — Булар навбатчи гуруҳ. Биз битта нарсани тўғри тушунайлик — навбатчи гуруҳ тўйингизни бошидан охиригача ўтказиб беришга кафил. Таниқли хонандани чақирадиган бўлсангиз, унда тўй эгалари бевосита санъаткорнинг ўзи билан боғланиб, чақираверади.
«Давр» мухбири: — Демак, улар хоҳлаган нархини ҳам айтиши мумкин?Матлуба Маҳкамова: — Йўқ, йўқ, хоҳлаган нархи эмас. Бу ерда битта нарсани унутмайлик — кимдир таниқли хонандани мухлис бўлиб чақирадиган бўлса, хонанда ҳам жуда катта нарх қўймайди.
«Давр» мухбири: — Буни, катта нарх қўймаслигини ким назорат қилади?Матлуба Маҳкамова: — Йўқ, «Ўзбекконцерт» бу нарсани бевосита назорат қила олмайди. Бу тўй эгаси билан хонанда ўртасидаги келишув. Биз уларни чегаралаб қўя олмаймиз.
«Давр» мухбири: — Демак, гапларингиздан шундай хулоса келиб чиқадики, таниқли санъаткорларнинг қандай нарх белгилаши сизларнинг назоратингизда бўлмайди, улар хоҳлаган нархини белгилайди.Матлуба Маҳкамова: — Улар истаган нархини қўймаяпти. Энди қўймайди. Энди худди шу масалада ҳозирда тушунтириш ишлари олиб боряпмиз.
Мавзуга доир: «Ўзбекконцерт» раҳбари «бирров»ини 2 минг доллар қилган хонандани кескин танқид қилди (видео); Абдуҳошим Исмоилов: Ҳозир санъаткор тўйга бориб, бой бўлиб кетмайди (видео); Хонанда Дилсўз: Биз ижод учун маблағни қаердан топамиз? Фақат тўй орқали (видео); Озодбек Назарбеков: Ёшлигимизда тўйлар тажриба мактаби эди. Ҳозирги тўйлар эса энг бачкана қўшиқларни талаб қиляпти (видео); Шоир Бобур Бобомурод: Бир тўй учун битта санъаткор, менимча, жуда кам; Насиба Абдуллаева: Битта тўйда фақат бир хонанда қатнашсин деган талаб қўйилса, санъаткорлар ишсиз қолиб кетади (видео)
Изоҳ (0)