Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида таниқли ва ёш иқтидорли рассомлар асарларидан ташкил топган «108 - бурилиш» деб номланган кўргазма очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Кўргазманинг бундай номланишига сабаб, кўргазмадан ўрин олган асарларнинг кўпчилиги абстракт ўйлаш шаклида ишланган, рассомларнинг ижодидаги бурилиш эса инсонни теран фикрлашга чорлайди, — дейди кўргазма ташкилотчиси, рассом Бахтиёр Серекеев. — Яна бир сабаби эса кўргазма саройимиз Нукусдаги халқ таъбири билан айтиладиган ‘108-бурилиш’га яқин жойда жойлашган».
Кўргазманинг асосий мақсади миллий рассомлик санъатининг бой меросини ва замонавий рассомлик санъатининг ютуқларини кенг оммага танитиш ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.
Шунингдек, кўргазмадан жой олган картиналар таниқли рассомлар ижодининг янги қирраларини очиб беради ва дебютант ижодкорларнинг илк қадамларидан хабардор қилади.
Кўргазма бир ой давом этади.
Изоҳ (0)