• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Интизомсиз ва эътиборни тортаётган санъаткорлар ёки дунё юлдузига айланган Асилбек ҳақида

    Намангандаги «тўй кортежи» қатори «Ўзбекконцерт» томонидан мажлисга келмаган 4 нафар санъаткорнинг лицензияси тўхтатилгани интернет-нашрлар ва ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уларда мазкур ҳолат турлича талқин қилингани учун муассасанинг расмий билдиргисига мурожаат қилдик. Матн асл ҳолича келтирилади: 

    «Ҳукуматимиз томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилишаётганлиги, ёш хонандалар ва айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилаётганлиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб қолаётганлиги шунингдек, миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган.

    Жорий йил 31 май куни ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасасида ‘Санъаткор одоби: Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий ахлоқий тарбиясидаги ўрни’ мавзусида йиғилиш ўтказилди.

    Ушбу йиғилишга Муассасанинг масъул ходимлари томонидан лицензиялар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Санжар Рахимов (Сардор Рахимхон), ‘Ниҳол’ мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова, эстрада хонандалари Аслбек Негматов ва Тохир Усмоновлар телефон орқали огоҳлантирилишига қарамасдан асоссиз келмаганликлари аниқланди.

    Бу орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини қўпол равишда буздилар. Шунингдек, ‘Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб юқорида қайд этилган санъаткорларнинг лицензиялари жорий йилнинг 31 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз». 

    Тўрт абзацда қатор имловий хатолар билан берилган билдиргининг совуқ нафасидан этим жунжикиб кетди. Ўзимни чимчилаб қўйдим: биз аниқ 2018 йилда яшаяпмизми? Бу ўтган асрнинг 80 йиллари эмасми? Негадир шу хабардаги «ҳукуматимиз» сўзини «Марказқўм», «миллий-маънавий қадриятлар» жумласини «совет кишисига хос фазилатлар» билан алмашириб қўйса ҳеч нарса ўзгармайдигандек туюлди. 

    Шунча гап-сўзга сабаб бўлган йиғилишда нималар муҳокама қилингани билан қизиқдим. Иқтибослар йиғилишни батафсил ёритган «Kun.uz» нашридан олинди. 

    «‘Ўзбекконцерт’ раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров муқаддас Рамазон ойида санъаткорлар орасида ‘урф’ бўлаётган соқол қўйиш, ижтимоий тармоқларга масжидлардаги суратларини жойлаш, аёл-хонандаларнинг кийиниши каби масалаларга эътибор қаратди.

    ‘Дарҳақиқат, ислом динида соқол суннат қилинган. Бироқ ҳозир айрим санъаткорлар соқолдан ўзига имидж яратиш йўлида фойдаланишмоқда. Халқ ҳақиқий санъатга баҳо беради. Ислом дини санъаткор тарғиботига муҳтож эмас’,— деди ‘Ўзбекконцерт’ раҳбари.

    Шу ўринда таровеҳ намозларига боргани акс этган суратларини ўз саҳифаларига жойлаётган ҳамда масжидларда имомлар билан тушган суратлари тарқалаётганлар, саҳарлик ва ифторлик таомлари суратлари билан бўлишаётганлар танқид қилинди.

    ‘Ҳа, санъаткорларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Бироқ бу имкониятларни суиистеъмол қилмаслик керак’, — деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

    Бундан ташқари, аёл-хонандаларнинг кийиниш маданияти танқид қилинди. ‘Санъатингизни кўрсатинг, нима қиласиз эътиборни бошқа нарсаларга тортиб?!’, — деди Абдуқаҳҳоров». 

    Иқтибослар тугади. 

    Энсани қотирадиган бу иқтибослардан кейин сиз қатори менга ҳам қатор саволлар тинчлик бермай қўйди. Асосийси — йиғилишда муҳокама этиш учун бундан бошқа мавзу ёки вазифалар йўқми? Санъаткор ҳам Ўзбекистон фуқароси, унинг конституцияда белгиланган ҳуқуқлари ва эркинликлари бор. Соқолни имидж учун қўядими ёки олгани эринадими, бу унинг шахсий иши.

    Кулгили томони, «Ўзбекконцерт»нинг талабчан раҳбарини мазах қилгандек, мажлисга келган айрим хонандалар соқол олишни унутган экан. Улар ичидан зил кетиб ўтирган бўлса ажаб эмас. 

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Таровеҳ намозларига боргани ёки саҳарлик ва ифторлик таомлари суратларини саҳифаларида бўлишаётганлар танқид қилинди. Нимани улашсин унда, олдин танқид қилинганидек, ярим-яланғоч суратларними? Ёки чилим тортилаётгани акс этган лавҳаларними? 

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров тадбиркорлар учун бизнес-ифторлик ташкил қилиб, суратларини ОАВда бўлишиб турган пайт бундай гаплар нимаси? Балки Одилжон Абдуқаҳҳоров ҳам Рамазон кунларида кимларнидир дилини оғритмай, айтмоқчи бўлган гапларини ифторлик дастурхонида етказгани маъқулмиди... 

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Аёл-хонадаларнинг кийиниш маданиятига тўхталиб ҳам ўтиргим келмади. Бу абадий мавзу юзасидан Абдуқаҳҳоров лўнда топшириқ бериб қўя қолди: «Санъатингизни кўрсатинг, нима қиласиз эътиборни бошқа нарсаларга тортиб?!»

    Яқин қўшниларимиз мисолида бошдан-оёқ татуировка билан бурканган Тиматига «Росконцерт»нинг санъаткорлар одоб-ахлоқига бағишланган йиғилишида дакки берилаётгани ёки Полина Гагарина бу мажлисга келмагани учун лицензиясидан маҳрум этилганини тасаввур қилишга уриндим. Йўқ, бўлмади, эплолмадим. Эринмасдан сайтига кирдим. Ғирт бекорчи ташкилот экан. Лицензиядан маҳрум қилиш ё огоҳлантириш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Нуқул қайсидир фестиваль ё концерт ўтказилгани, хорижда рус санъати тарғиб қилинаётгани ҳақидаги материаллардан иборат. Яна ўзимизнинг «қадрдонлар»га қайтдим. 

    Юқоридаги билдиргида хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб қолаётганлиги танқид қилинади. Орадан шунча йиллар ўтса ҳам ҳеч нарса ўзгармабди: 76 ёшни қаршилаган дадамнинг айтишларича, ўз пайтида Фахриддин Умаров ва Таваккал Қодиров каби ҳофизлар ҳам шуни деб фельетон бўлган. 

    Инсоф билан айтганда, бугунги кунда ўзбек санъаткори тўйдан бошқа яна нимадан тирикчилик қилиши мумкин? Топилган даромади ижара, либослар ва декорациядан ортмайдиган концертларданми? Ё қўшиқ, клиплари телевидение ва радиода айланаётганиданми? Балки альбомларини сотишдан топган фойдасидандир?

    Бундай айбларни тақаётган «Ўзбекконцерт» Интеллектуал мулк агентлиги билан биргаликда муллифлик ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилиш бўйича янада такомиллашган қонун лойиҳасини ишлаб чиқса, теле-радиоканаллар қўшиқлар ва клиплардан фойдаланганлиги учун ҳақ тўланишини назоратига олса, ўзбек санъатини хорижда тарғиб этиши, хонандаларга чет элларда концертларини уюштиришга ёрдам бериши, Ўзбекистонда турли танловлар, фестиваллар ўтказилишида жонбозлик қилиши ўринли бўлар?

    Сардор Раҳимхон, Асилбек ёки Феруза Жуманиёзовани нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин бошқа давлатларда ҳам мухлислари етарли. Улар ўзбек матбуотида муҳим мавзуга айланган бу янгиликни қандай кутиб олди экан? Умуман, ақлига сиғдиролдимикин? 

    Қўшиқчилар ҳам барча ижодкорлар каби кўнгилнинг одами. Сал мақтовга ҳаволаниб, озгина босимдан кайфияти тушиб кетиши мумкин. Юқоридаги қарорга муносабат ҳам кутилганидек бўлди. Сардор Раҳимхон «Индамаганим Рамазон ҳурмати ва тарбиямдан. Қолаверса, Худо бор», дея фикр билдирган бўлса, Асилбек «Энди дунё юлдузи бўлиш қийинда, дунё юлдузи бир Францияда юради, бир Германияда юради, бир соатда хабар топиб келиш қийин бўлади», деб киноя қилган.

    Фото: Instagram / @asilbek_amanulloh

    Фото: Instagram / @asilbek_amanulloh

    Бир муддат ҳатто Сардор Раҳимхон шоу-бизнесни тарк этгани, тўйларга буюртма олмаётгани ҳақида овозалар ҳам тарқалди. 

    «Ўзбекконцерт» сайтининг «Раҳбар маъруза ва нутқлари» деган бўлими бор. Балки нисбатан ёш раҳбар бўлган Одилжон Абдуқаҳҳоров талабни баланд қўяётгандир деб у ерга жойлаштирилган матнларни кузатдим. Қизиқ томони, бу рукнда муассасанинг аввалги раҳбарлари — Баҳодир Аҳмедов, Мурод Мажидов, Фарҳод Жўраев, Азамат Ҳайдаровларнинг чиқишлари турибди.

    «Ўзбекконцерт» директори вазифасини бажарувчи Азамат Ҳайдаров ўтган йил июнда «Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик санъаткорларнинг асосий фазилатига айлансин» дея ҳарбийларга монанд номланган йиғилишда маъруза қилиб, «ҳукуматимиз санъат аҳлига қатта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонлари ва ёшларимизни «Ниҳол» мукофоти билан тақдирлаётган экан, келинглар, ана шу ҳурматнинг қадрига етайлик. Уларнинг ишончларини йўқотмайлик» деб ваъз-насиҳат қилади. Сўнг ташкилотга хос бўлган услубда «Баркамол авлод» спорт ўйинлари очилиш маросимида қатнашиш ўрнига тўйга кетиб қолган Шаҳноза Отабоевани ўта ноинсофликда айблаб, лицензияси тўхтатиб қўйилганини пеш қилади. Яна ўша таниш иддаолар...

    Афсуски, санъатнинг ўта мафкуралаштирилиши, санъат аҳлига ўринли-ўринсиз талабларнинг қўйилиши иллатидан ҳали-бери қутулмайдиган кўринамиз. Ўз вақтида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озода Нурсаидовалар шу балога дуч келгани ҳали ёдимиздан кўтарилгани йўқ. Уларни бир пайтлар «қора рўйхат»га киритганларни ҳеч ким бугун эсламайди, бироқ қўшиқлари аввал қандай тингланган бўлса, бугун ҳам орада ҳеч нарса бўлмагандек эшитиб келинмоқда.

    Санъаткорларга адвокатлик қилиш ниятида эмасман. Аксинча, уларнинг айрим имтиёзларига ҳатто қаршиман. Жумладан, даромадларидан солиқ олинмаслигига. Уларнинг бошқа ижодий касб эгалари, айтайлик, рассом ёки журналистдан ортиқ ё кам жойи йўқ. Хонандалар тўй, концерт ва бошқа тадбирлардан олган даромадидан албатта солиқ тўлаши, бундан бош тортганлар эса қатъий жазоланиши керак. Балки шунда  юлдузларимизнинг тўйларни ўтказиб бериш учун белгилаётган хизмат ҳақлари одамларнинг ғашини келтирмас? Чиройли автомобиль рақамлари машина нархида сотилишига кўникдик-ку...

    Хулоса ўрнидаги фикр шуки, «Ўзбекконцерт» санъаткорлар учун олабўжига эмас, дўст, ҳамкор ва кўмакчига айлангани маъқул ва мақбул. Бир ташкилот ёки унинг раҳбари иззатталаблиги туфайли мухлислар севимлиларидан маҳрум бўлмаслиги, санъаткорлар эса синмаслиги керак.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    11.06.2018, 17:07   Изоҳ (0)   121977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда кучли чанг бўронли шамол бўлмоқда (видео)

    Ўзбекистон | 17 май, 19:18

    Америкалик аёл дунё рекордини янгилаш учун 25 дақиқа сочидан осилиб турди

    Лайфстайл | 17 май, 18:40

    Неймар “Сантос” билан шартномани узайтиради

    Спорт | 17 май, 18:03

    Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди — таҳлил

    Ўзбекистон | 17 май, 18:00

    Россияда австралиялик эркак Украина томонида жанг қилгани учун 13 йилга қамалди

    Дунё | 17 май, 17:38

    Эгизаклар бир хил нарсаларга аллергик бўладими?

    Лайфстайл | 17 май, 17:35

    Ўзбекистонда 18 май куни ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 17 май, 17:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.