Жаҳон Чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олиши ҳақида хабар берганди.
Унга кўра мундиал учун бош ҳакам 57 минг евро, шунингдек, ҳар учрашув учун 2 500 евродан пул оларди. Қанот ҳакамлари эса мусобақадаги иштирок учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евро пул топиши белгиланган эди. «Championat.asia» нашри эса ўзбек ҳакамларининг Жаҳон Чемпионатида ишлаб топган пулларини хомчўт қилиб кўрди.
Шу тариқа мундиалга борганлиги учун Равшан Эрматов 57 минг евро пул ишлаб олган бўлса, бошқарган 2 та учрашуви учун 2 500 евродан пул оладиган бўлди. Демак, Эрматовнинг ўзи Россиядаги мусобақада жами 62 000 евро ишлаб топди.
Қанот ҳакамлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовнинг ҳар бири Жаҳон Чемпионати пайтида 23 200 евродан пул ишлаб топди. Ўзбекистонлик ҳакамлар умумий ҳисобда 108 400 еврога эга бўлди.
Изоҳ (0)