АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги хонадонлардан бирида Дональд Трамп президентлик муддатининг тугашига қолган кунларни санайдиган соат ўрнатилди. Бу ҳақда Kiro 7 телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Соат уйнинг аввалги эгалари томонидан ўрнатилган. Хонадоннинг ҳозирги бекаси Лили Оннен эса соатни ўз жойида қолдириш ва кун санашни давом этишга қарор қилган.
Онненнинг сўзларига қараганда, у учун мазкур ҳисоблагич умид тимсолидир. Аёлнинг қўшниларидан бири соатни ғаройиб деб атаб, уни президент тарафдорларига нисбатан ҳақорат деб ҳисобламаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп инаугурацияси 2017 йил 20 январь куни бўлиб ўтган. АҚШда президент 4 йил муддатга сайланади.
Изоҳ (0)