Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иккинчи жаҳон уруши йилларида нацистлар Германияси томонидан Японияга берилган сувости кемаси Киото префектураси шимолидаги Вакаса бўғози тубида топилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новостти»

Фото: «РИА Новостти»

Қидирув ишлари билан Кюсю политехника университети тадқиқотчилари жамоаси Америка ҳарбий хроникаси асосида робот-батискаф ёрдамида шуғулланган.

Натижада қарийб 90 метр чуқурликда уруш давридаги учта япон кемасининг яхши сақланиб қолган корпуслари топилган ва тасвирга олинган. Улар орасида Гамбургда U-511 номи остида тайёрланган ва 1941 йилда икки мамлакат ўртасидаги техник ҳамкорлик доирасида Японияга берилган Ro-500 сувости кемаси ҳам бўлган.

IX-C типидаги ва сув сиғими 1,2 минг тонна бўлган 76,6 метрли кема 1946 йилда америкаликлар томонидан чўктириб юборилган.

У билан бирга, Японияда яратилган L4 ва I-121 туридаги Ro-68 сувости кемалари ҳам топилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди