Исроил ва қандайдир «қўшни давлат» Эронга қарши иқлим урушини бошлаган. Бу ҳақда Эрон фуқаро мудофааси бошқармаси бошлиғи Ғуломризо Жалолий маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Матбуот анжумани чоғида раҳбар томонидан маълум қилинишича, эронлик олимларнинг маълумотлари мамлакатдаги иқлим ташқи аралашув сабабли ўзгарганини кўрсатган.
2200 метр баландликда қорларнинг эришини Жалолий «душман кирдикорлари» ва булутларнинг ўғирланиши оқибати деб атаган.
Ғуломризо Жалолийнинг маълум қилишича, Исроил қўшни давлатлардан бири билан Эронга кирувчи булутларни «уруғсиз» қилиб қўймоқда, бундан ташқари, булут ва қорнинг ўғирланиш ҳолатларига дуч келинган.
Изоҳ (0)