АҚШнинг Коллежга қабул бўйича маслаҳат бериш миллий ассоциацияси (NACAC) дунёдаги энг ақлли 50 нафар ўсмирдан иборат рейтингни эълон қилди, деб ёзади UAE Inside. Унда Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи 13 ёшли Адиб ал Балуший етакчилик қилди.
NACAC’нинг рейтингга берган изоҳида айтилишича, ақлли ўсмир — бу «нафақат назарий жиҳатдан ақлли бўлган, балки ўз ақлий қобилиятларини кўплаб амалий, фойдали, ҳайратланарли мақсадларда қўллаган бола… улар муаммоларни ҳал қилувчилардир».
Адиб ал Балуший олти ёшида полиомиелитга чалинган ва протез оёқ тақадиган отасига сузишга ёрдам берадиган қурилма ясаб берган. Сўнг онасига уй ишларида қарашадиган робот яратишга киришган.
Ҳукуматнинг молиявий кўмаги остида Ал Балуший яна бешта ихтирони ишлаб чиқди, улар орасида йўловчининг юрак ритмини назорат қилиб, у хавфли тезликка етганида шошилинч тарзда ҳукуматга огоҳлантириш юборадиган хавфсизлик камари ҳам бор.
Изоҳ (0)