Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида янги туғилган чақалоққа ота-онаси Нурпрезидент деган ноодатий исмни берди, деб ёзади Tengrinews. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Болага бундай исм қўйилганини Қизилўрда ФҲДЁ бўлимида ҳам тасдиқлашди.
«Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Нурпрезидент исмли бола бор. У оилада иккинчи фарзанд. Ота-онаси Қизилўрда вилояти Чияли туманида яшайди. Улар ҳали ёш, иккаласиям 26 ёшда», — дея маълум қилишди ФҲДЁ бўлимида.
Муассасадагилар таъкидлашича, бундай ноёб исм биринчи марта рўйхатга олинган. «Нурсултон Назарбоевнинг адашлари вилоятда бор. 2015—2017 йилларда болаларга Нурсултон деган исм кўп берилган. Ҳозир Нурсултон Абишевичдан кўпинча ‘Нур’ сўзини олишади», — деди бўлим вакили.
Изоҳ (0)