Сурияда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал Бағдодийнинг Ҳузайфа ал Бадрий исмли ўғли ўлдирилди. Бу ҳақда террорчилар фаолиятини мониторинг қилиш билан шуғулланадиган Directorate 4 Telegram-канали хабар бермоқда.
Канал муаллифлари ИШИД тарғиботчилари тарқатган хабарга эътибор қаратди, унда йигит Хомс вилоятида ингимаси деб аталувчи гуруҳ таркибида иссиқлик электр марказларидан биридаги Сурия ва Россия кучлари марраларига ҳужум чоғида ҳалок бўлгани айтилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)