Россия Ўзбекистонга республика ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фирибгарлик учун қидирилаётган 42 ёшли Муроджон Расулхўжаевни экстрадиция қилди, деб ёзади «Подробно».
«Расулхўжаев 2010 йил апрели бошида Тошкентда туриб, бегона одамнинг мулкини эгаллаб олиш мақсадида бошқа бир шахс билан тил бириктирганликда ва чет элдан дори воситаларини етказиб бериш бўйича тадбиркорлик фаолияти билан биргаликда шуғулланиш баҳонасида, ўта йирик миқдордаги пул маблағларини алдов йўли билан ўғирлаб кетганликда айбланмоқда. Гап 28 минг доллар пул ҳақида бормоқда», — дейишди Россия Бош прокуратурасида.
Эркак, шунингдек, ўз танишларидан бирининг ўлимига сабабчи бўлган. Сафарлардан бирида у «УАЗ» автомобилидан ноқонуний равишда ўқотар қуролга айлантирилган «Вулкан-М» ов карабинини олиб, ўз танишига ўқ узган, у етказган жароҳат ўлимга олиб келган.
Давлатлараро қидирувда бўлган Расулхўжаев 2017 йил сентябрида Москвада ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Россия Бош прокуратураси уни топшириш ҳақида қарор қабул қилган.
Изоҳ (0)