Тошкентга Болгария халқ йиғини депутати, парламентдаги «Болгария — Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шавкат бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар ва Туризмни ривожлантириш қўмиталарида учрашув ва музокаралар олиб боради, Бухоро ва Самарқандда бўлади.
Изоҳ (0)