Россия тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road Building Techniques корхонаси Тошкентда B10M булдозерини йиғишни бошлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ўзаро келишувга кўра, корхона йил давомида Челябинск трактор заводи тракторларининг бутун бошли туркумини йиғишни бошлайди. Шартномага кўра, икки турдаги механик трансмиссияли B10M ва T10MB тракторлари тайёрланади.
«Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон—Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти сифатида тақдим этилади», — дейди компания вакили.
Ҳозирга қадар Челябинск трактор заводи маҳсулотлари Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғиб келинаётган эди. Ўзбекистон бу рўйхатга бешинчи бўлиб қўшилди.
Изоҳ (0)