Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда марказ ходимлари «Дарё»га хабар бермоқда.
Марказ ходимлари «Болалар гематологик касалликлари» бўлимидаги 25 нафар бемор болаларнинг ота-оналари билан индивидуал-психологик ишлар олиб борди, болаларни руҳиятини кўтариш ва ҳаётга нисбатан умидларини сўндирмаслик мақсадида улар билан суҳбатлашиб, кайфиятларини кўтаришга ҳаракат қилди.
Ташриф давомида марказ ходимлари томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)