Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев билан мамлакат иқтисодиётида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни ва роли ҳамда биз қандай қилиб Марказий Осиё АКТ соҳасидаги етакчи мамлакат бўла олишимиз ҳақида суҳбат.
Тайинлов
Мен учун янги лавозимга тайинланишим бироз кутилмаган ҳолат бўлди. Мени бунга тайёрлашмади, ҳеч ким менга «Сени яқинда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинлашади», деб айтмади.
Биз ўша пайти жамоам билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ислоҳ қилиш билан шуғулланаётган эдик. Ишга анча меҳнат ва асабларимизни сарфладик ва биз, бизнинг тушунчамиз бўйича, яхши структурага чиқдик. Унинг тасдиқланишига ҳозирлик кўрилаётган эди. Ва шу пайтда менга «Президент сизни янги лавозимга тайинлаш бўйича қарор қабул қилди. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигини ислоҳ қилиш керак. Тизимни ўзгартира оладиган менежер, четдан одам керак. Чунки соҳада бошқа ракурсдан бошқа нигоҳ билан қараш керак бўлган бир жойда қотиб қолиш, эски ёндашувлар, шаклланиб қолган стереотиплар мавжуд бўлиб, уларни ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак.
Ҳақиқатдан соҳада ечимини кутаётган масалалар талайгина.
Илк қадамлар
Тан олиб айтаман, иш фаолиятимнинг уч куни мобайнида тушкун кайфиятда юрдим. Мен учун бу соҳа бироз, ҳатто ундан ҳам кўпроқ, бегона эди. Умуман бошқа соҳа. Мени ҳар доим техникага қизиққаним қутқарди, бу соҳада «заиф» эмасман, тажрибали компьютер фойдаланувчисиман, дастурлаш ҳақида бошланғич билимларга эгаман, компьютерларни йиғиб тера оламан. Мен учун бу муаммо эмас. Бу қийинчиликлари бўлса-да, мен яхши кўрадиган йўл.
Мен бу ерда узоқ йиллардан бери ишлаётган мутахассислар, соҳанинг етакчилари билан мулоқот қила бошладим. Секин-аста вазирликда кечадиган жараёнлар, асосий ҳамда иккинчи даражали йўналишлар билан таниша бошладим. Ижтимоий тармоқларда вазирлик ҳақида нималар дейишларини, қайси муаммолар одамларни ташвишга солишини, қайси хизматлардан уларнинг кўнгли тўқлиги ва қайсиларидан норози эканликларини ўргана бошладим. Вазирлик ичкарисида нималар юз бераётгани ва уни фойдаланувчи қандай қабул қилаётганини тушунишга ҳаракат қилдим.
Менинг фикримча, кадрларни тўғри тайёрламасдан бу соҳа мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга эмас. У керак эмас.
То‘рт фоиз
Биз ўз олдимизга етарли даржада мураккаб вазифа қўйдик: Ахборот технологиялари фоизини мамлакат ялпи ички маҳсулотида 4 фоизга етказиш. Бунинг учун кадрларни сафарбар этиш, ҳозирда фаолият юритаётган мутахассисларни сақлаб қолиш ва янгиларини тарбиялаш зарур.
Шунинг учун эътибор аввал бошиданоқ тизимнинг таълим йўналишига қаратилган.
Ислоҳ қилишнинг дастлабки, асосий босқичи мен учун таълим соҳасидаги ислоҳот бўлди. Вазирликка қошидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ), шунингдек Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, қайта тикланган ахборот технологиялари йўналишидаги фанларни чуқурлаштирилган тартибда ўргатишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги махсус мактаб. Ушбу мактабга давлат раҳбари алоҳида эътибор қаратмоқда.
Менинг тушунишимча, кадрларни тўғри тайёрлайдиган тизимга эга бўлмаган соҳа умуман мавжуд бўлишга ҳаққи йўқ. Бундай соҳанинг кераги ҳам йўқ. Мени ТАТУдаги кадрлар тайёрлаш даражаси умуман қониқтирмайди. У ерда назария яхши ўргатилади, бироқ амалиёт йўқ. Талабалар ўрганаётган билимларини ҳеч қаерда қўллай олмайди. Кейинчалик, ҳаёт уларни тажриба билан юзлаштирганда эса мослашиш жараёни қийин кечади. Ҳеч бўлмаганда улар бошланғич даражадаги амалиётни ўташлари керак. Биринчи курсдан назарияни амалиёт билан боғлаш керак. Робототехника, тармоқлар қуриш, дастурлаш, махсус лаборатория синфлари бўлиши керак. ТАТУда улар секин-аста юзага келмоқда, бироқ биз истаганимиздек тез эмас.
Молиялаштириш
Буларни ҳаммаси маблағ масаласига тегишли. Вазирлик бюджети уяли алоқа компаниялари бюджетга ажратмалари ҳисобига, давлат алоқа инспекцияси томонидан ундириладиган жарималар, лицензиялар бериш ва бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади. Бюджет етарли даражада, бироқ, бизнинг узоқни кўзловчи «аждар»дек режаларимиз тезроқ амалиётга татбиқ этилишини истаймиз ва шунинг учун бюджетни кўпайтиришни хоҳлаган бўлардик.
Бунинг учун ресурслар зарур. Шунинг учун мен ўзим билан банкирлар жамоасини олиб келдим. Улар мен юқорида айтиб ўтган ҳамма пуллар жамғариладиган фондларни бошқаради.
Улар барча ресурсларни фойда келтирадиган тарзда тақсимлашга уринмоқда.
Банкирлар масалаларни «илдизигача» ўрганиш, қурилиш сметалари, инвестицион лойиҳалар, ресурсларни жойлаштириш каби мақсадларда жамғарилган маблағлардан унумли фойдаланиш учун сармоялар бошқармасига ҳам олиб келдим. Маблағлардан бекор ва самарасиз фойдаланиш бўйича кўплаб ҳолатлар аниқланди.
Биз пул пулни чақирадиган ва соҳа ривожи учун ишлайдиган тизимни яратамиз.
Биз ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига берилаётган топшириқларни диққат билан ўрганиб чиқамиз ва кераксиз харажатларга олиб келадиган вазифаларни ўз зиммамизга олмаслик учун протокол тайёрлашда иштирок этишга ҳаракат қиламиз.
Ҳамфикрлар жамоаси менда бор: булар вазирликнинг ходимлари ҳамда менинг таклифимга биноан ишга келганлар. Вазирликда ишлашга кучли кадрлар, хусусан хусусий бизнесда фаолият юритганларни ҳам жалб қилмоқдамиз. Бугун бизнесдан келган бундай мутахассислар вазирликнинг барча бўлимларида талайгина.
Улар ойлик маоши учун эмас, соҳада жиддий ўзгаришлар бўлиши учун келишган.
Мирзо Улуғбек инновация маркази
Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган ёшларни ҳамда бу соҳада ишлашга ҳаракат қилаётганларни кўриб, биз Марказий Осиё ҳудудида кучли кадрлар жиҳатидан энг қудратли салоҳиятга эгамиз, деб ҳисоблайман. Уларга шунчаки, ҳали талаб бўлган эмас. Шунинг учун бугунги кунда 326 резидентни бирлаштирган Мирзо Улуғбек инновация маркази қисқа муддат ичида хизматлар экспортёри даражасига чиқди. 2018 йилда 12 миллион атрофида даромад кўрамиз. Бу кам, аммо биз ҳали йўл бошидамиз.
Мирзо Улуғбек инновация маркази доирасида солиқлардан озод этилганлиги инсонларни яратишга ундайди. Биз ўз доирамизни кенгайтирганимизда, сифатли платформа яратганимиздагина биз у ёки бу компаниядан олган даромадларимиз ҳақида гапиришимиз мумкин.
Бошқарувнинг ягона тизими
Барча вазирликлар ҳужжат айланишининг 2017 йил 1 декабрда ишга туширилган ягона умумуй тизими «E-ijro»да ишлайди.
Ижро интизомини бу босқичда Ҳисоб палатаси томонидан назорат қилинади. Тизимга кириб, исталган давлат мансабдор шахсининг қандай ишлаётганини кўриш мумкин.
Интизомни бажаришнинг ягона тизимига умумий фойдаланувчилари сони 15 мингдан ортиқ бўлган 300 дан кўпроқ ташкилот уланган. Қоғозбозликка кетадиган вақт сезиларли даражада қисқарди. Ўзим барча топшириқларни ушбу дастурда яратаман. Биз қоғоз картотекалардан узоқлашдик ва топшириқларни бажариш муддатини назорат қила оламиз. Ҳужжатларнинг қоғоз версияларига деярли қарамайман. Бундан ташқари, муддатлар аниқ белгилаб қўйилган. «Светофор» тизими мавжуд. Агар у ёки бу бўлим белгиланган вақтдан кечикса, тизим бу ҳақда менга хабар беради. Вазир ёки унинг ўринбосарлари нима учун бундай бўлаётганини ўрганиб, тегишли чора кўриши мумкин. Ғурур билан айтишим мумкинки, барча вазирлик ва ташкилотлар ичида ижро интизомини бажариш бўйича биз биринчи ўринда турамиз.
Дастур тест режимида ишламоқда. Уни такомиллаштирмоқдамиз, қўшимча модуллар яратмоқдамиз, умуман олганда тизим ишлаяпти, биз ундан фойдаланяпмиз.
Вазирлик тизимини ўзгартириш, унинг тузилмасини қайта ташкил этиш устида ишлаяпмиз. Ҳозирча ҳужжат айланишни тўлалигича вазир ва вазир ўринбосарлари қамраб олган. Департаментлар раҳбарлари ҳам масъулиятни ўз зиммасига олиши ва сифатли қарорлар қабул қилиши керак. Биз бунга тузилмани қайта ташкил этиш эвазига эришишга уринмоқдамиз. Барча қонун ҳужжатларини қайта кўздан кечириш керак.
Ақлли ҳукумат
Биз «Ақлли ҳукумат» дастурини амалиётга татбиқ этишни бошлаймиз. Ҳукумат янада шаффоф бўлиши керак. Ҳужжат айланиши бевосита аҳоли учун ишлайдиган тизим яратиш устида ишлаяпмиз. Бунда фуқаролар сўрови Сингле Степ яъни «бир қадамдаёқ» амалга ошади.
Бугун фуқаролар беш даражали йўлни босиб ўтмоқда. Фуқаро ягона давлат хизматлари марказига киради, ариза беради, оператор қабул қилади, бошқа операторларга йўналтиради, улар архивга боради ёки ҳамма маълумотни йиғгунига қадар бошқа ходимларга мурожаат қилади, масала ечилгунга қадар анча вақт ўтади. Йил охирига қадар биз барча архивларни рақамлаштирамиз ва операторлар тезкор тарзда барча маълумотларни йиға олади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мақсади БМТ электрон ҳукумати ривожланиши рейтингида ТОП-50 мамлакатлари сафига қўшилиш ва Глобал Опен Дата Индех индексида ТОП-50 мамлакатлари қаторида бўлиш.
2021 йилда Ўзбекистонда пенсияга чиқадиган фуқаролар у ташкилотдан бу ташкилотга югуриб юрмайди. Ҳаммаси компьютерлаштирилади ва рақамлаштирилади.
– Пенсия қачон битта тугмани босиб расмийлаштирилади? Пенсияга чиқаётганлар шаҳарлараро сарсон бўлиб, ташкилотларга кўплаб маълумотнома ва ҳужжатлар излаб боришига қачон барҳам берилади?
– 2021 йилда. ИД-карталар яратиш топширилган, уларнинг ривожланиши бундай муаммоларга барҳам беради. Сингле Степ ҳам йўлга қўйилади. Ўз ИД-картангиздан фойдаланган ҳолда порталга кирасиз ва шахсий маълумотларингизни киритиб, уйдан чиқмай ҳужжатлаштириш жараёнини расмийлаштирасиз: бунда фирмангизни бошқаришингиз, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишингиз ва хусусан пенсияни расмийлаштиришингиз мумкин.
Айтганча, менинг иккинчи асосий вазифам почта майдонини қайта тиклаш. Почта ҳозирги кунда бизда жуда абгор ҳолатда.
– Мен Нукусдан рафиқамга откритка жўнатганимда у Тошкентга икки ҳафтада етиб келди.
– Биз Почта.2.0 дастурини ишга туширмоқчимиз. Пенсия тарқатишни «Халқ банки»дан қайтариб олиб, яна почтанинг зиммасига юклаймиз. Пенсионерлар пенсиясини олишга бормайди. Пенсияни почтачилар тарқатиши керак. Натижада ҳамма жараённи рақамлаштирамиз. Кимга карточка орқали пенсия олиш қулай бўлса, унинг карточкасига пул ўтказиб берилади. Ҳозирги кунда пулни нақдлаштириш бўйича муаммо йўқ. Биз шундай шароит яратамизки, ҳар бир почта бўлимида пенсионер ўзига керакли миқдорда нақд пул ечиб олиши мумкин бўлади.
– Почтага нима бо‘лди? Яқинда алоқа бўлимида бўлдим. Бир аёл ишлаётган экан. Яна почта қутилари пайдо бо‘ладими? Почтачиларга автомобиль ажратиладими?
– Биз ўз олдимизга катта мақсадларни қўйдик. Ҳозирги пайтда почта соҳасида 7000 нафар ходим ишлайди. Бу жуда кам. 1992 йилда почта соҳасида 30 минг киши ишлаган. Почта қутиларини қайта тиклаймиз.
Евгений Биргернинг «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланиши вазиятни тубдан ўзгартириши керак. Биргер ўз вақтида «Россия почтаси» қонунчилигининг яратувчиси бўлган. Ўшанда тизимнинг барча камчиликлари аниқланган. Нима ва нима учун ишламаётганини аниқлашган. Унинг жамоаси янги қонунчиликни ишлаб чиққан, ушбу қонунчилик почтага унинг Германия принципи бўйича қурилган классик ҳолатига қайтиш имконини беради. Немисларнинг интизоми эса барчага ўрнак бўла олади.
– Унинг тайинланиши ҳақида ноо‘рин ахборотлар тарқалган эди
– Бу бировга яхшиликни раво кўрмайдиган кимсаларнинг иғволари эди. Улар бундан аввал туҳмат учун қораланган. Ушбу мутахассисни ишга таклиф қилишдан олдин тегишли хизматлар билан катта текширув ўтказилди. Ким нима дейишидан қатъий назар у қонун олдида айбсиз.
– Мен нима учун почта бўлимига бориб, хат олишим керак?
– Қонунчиликда почта манзили деган тушунча йўқ. Унда биноларнинг географик жойлашуви деган тушунча бор. Бўлди. Шунинг учун почта манзили, почта индекси ва почта қутиси тушунчаларини қайта тиклаш учун қонунчиликни тубдан ўзгартирамиз. Шунингдек, почта жўнатмаларини етказиб бериш хизматини қайта тиклаймиз, автомобиллар сотиб оламиз.
Почта бутун дунёда фойда келтирмайдиган хизмат тури ҳисобланади. У ўзини ўзи қоплаш учунгина ишлайди. Биз қандай қилиб почтани зарарига ишламайдиган корхона қилишни биламиз. Бизда Совет иттфоқидан кейинги ҳудудлар ичидан энг қудратли почта хизмати бўлади. Буни мен сизга кафолатлайман. Бошқа давлатлар биздан ўрнак оладиган бўлади.
Почтачилар сонини 40 минг нафарга етказамиз. 33 мингта иш ўрни яратамиз. Почтачилар муносиб ойлик олади.
Ақлли хавфсиз шаҳар
Муаммога ечим топишнинг икки ёндашуви бор. Шартли равишда уларни Хитой ва Европа усули деб аташ мумкин.
Хитойда энг муҳими жиноятчилик профилактикаси. Камералар ўрнатиш, юзни таниш. Пекинда исталган турдаги жиноят икки соатдан сўнг фош этилади.
Европада эса нафақат хавфсиз, балки ақлли шаҳар ҳақида ҳам гапириш мумкин. Энергия тежашнинг ақлли тизими, светофорлар, йўл ҳаракати. У ерда мақсад — инсонлар ҳаётини енгиллаштириш.
Ўзбекистонда икки ёндашувнинг ўртасини оламиз.
Ҳозирги кунда Nokia компанияси билан ҳамкорликда «Обод қишлоқ» дастури доирасида Навоий вилоятида Smart Виллаге лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. У ерда: ёнғин хавфсизлигидан хабар берувчи тизим, кўчаларни тўғри ёритиш, алоқа тизими бўлади. Бундан ташқари, Навоий вилоятида аҳоли яшаш пунктлари бир-биридан узоқда жойлашган. Ҳаво тиббиёти тизимини яратамиз. Вертолюот майдонлари қурамиз. Биз бунга келамиз.
Ҳар бир қишлоқда почта бўлимлари бўлади. Уларда Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади, бу ерда Ягона дарча хизматлари кўрсатилади. Компьютер ва дастурлашни ўргатувчи синфлар хизматини йўлга қўямиз.
– Сиз билан қачон Навоийга бирга бориб, кўришимиз мумкин бўлади?
– Сўз бераман, Янги йил олдидан бирга бориб, буларнинг ҳаммасини амалда кўрамиз.
Кенг полосали Интернетга уланиш имкони
Ўзбектелекомнинг янги жамоаси бунинг устида иш олиб бормоқда. Катта миқдорда маблағ киритилади. Бунинг учун АКТни ривожлантириш фондидан барча маблағлар йўналтирилади. Канал кенгайтирилади. Содда тил билан айтганда, биз мамлакатга ўн баробар Интернет «қуюлувчи» «труба»ни кенгайтирамиз. Яна бир муаммо — бизда маълумотлар сақланадиган «бассейн» йўқ.
Биз аҳолининг реал эҳтиёжини билмаймиз. Айтайлик, бугун мамлакатда Интернетдан фойдаланиш статистикаси бўйича тезликни беш мартага ошириш етарли ва бундан ҳамма бахтиёр бўлади. Бироқ, бу юз бериши билан беш мартага нархлар арзонлашади, тезлик беш мартага кўпаяди, кўпроқ фойдаланувчилар Интернетга улана бошлайди, у ҳолда тезликни ўн марта ошириш ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.
Кремний водийси, Google, Facebook, Amazon ҳамда инвесторлар билан Ўзбекистонда сервер марказлари яратиш бўйича фаол иш олиб бормоқдамиз. Ўзбекистонда маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш зарур. Бу нима учун муҳим? Сабаби, биз ҳозир Бизнесга хизмат кўрсатиш марказларига — Гонконг, Болтиқбўйи ва Европадаги серверларга мурожаат қилмоқдамиз. Бу ортиқча вақт.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда Интернет алоқасининг халқаро каналларга кириш тезлиги ўн мартага оширилади. 400 та базавий мобил алоқа станциялари ўрнатилади, икки минг километрдан кўпроқ оптик толали алоқа линиялари кабеллари ўтказилади.
Ҳозирда бизга йирик маълумотлар марказлари Биг Датаълар қанча миқдорда зарурлиги масаласини ўрганмоқдамиз. Шунингдек, бизга қандай маълумотлар кераклиги ва энг илғор технологияларни ўрганмоқдамиз. Уларни яқин истиқболда, уч йил мобайнида жорий қиламиз.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда Интернет алоқасининг халқаро каналларга кириш тезлиги ўн мартага оширилади.
Чилонзор тумани ҳудудида «Ҳудуд» ахборот тизими лойиҳасини тест режимида амалиётга татбиқ этамиз. Тестдан ўтказиш режимида биз фуқароларни ўзлари яшаётган ҳудуддаги муаммолар ечимига жалб қиламиз, биринчи навбатда коммунал муаммолар яъни труба ёрилиб кетгани, асфальт ўпирилгани, чироқ ўчиб қолгани, телефон ишламаётгани сингари муаммолар ечим топади. Аҳоли ариза ёзади, уни суратга туширади ва марказга жўнатади.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун ҳудудга борган ходимлар бажарилган ишлар тўғрисида фотоҳисоботни тақдим этишлари керак. Фотоҳисобот геожойлашувга боғланади. Бу эса хизматчиларнинг Бельгиядаги йўлакни ҳисобот учун расмга олиб жўнатмаслиги учун керак бўлади. Келиб тушган ариза расми ва ҳисобот геожойлашуви таққосланади. Тизим туманнинг ҳар бир секторига масъул иш интенсивлигини назорат қилиш имконини беради.
Мобил алоқа оқимининг зичлиги
Ўзбекистонда мобил алоқа зичлиги чекланишининг паст (2,5 мкW/см² дан юқори бўлмаган) кўрсаткичи амал қилади. Биз аҳоли саломатлигига салбий таъсир хавфисиз уни кенгайтиришимиз мумкин.
Томлардаги миноралар сонини қисқартирамиз, алоқа узатувчилар қувватини оширамиз. Ғарб тажрибасини йўлга қўямиз. Хорижда фирмалар ретрансляторлар қуради ва уларни мобил алоқа компанияларига ижарага беради. Шунда битта томда тўртта ретранслятор ўрнатилган битта минора бўлади.
Шу тарзда уяли алоқа компанияларининг операцион харажатларини қисқартирамиз, алоқа қамровини яхшилаймиз, айрим минораларни олиб ташлаймиз.
Ўзбекистонга АКТ соҳасида ярим миллиондан ортиқ мутахассис керак. Ҳаммаси ҳудудда АКТ соҳасидаги етакчи мамлакат бўлиш учун қилинмоқда.
Вазирнинг бир дақиқаси
– Тасаввур қилинг, сизда мамлакат аҳолисига мурожаат қилиш учун бир дақиқа бор. Уларга нима деган бўлардингиз?
– Мен уларга айтган бўлардимки, ҳозирда вазирликка аҳоли эҳтиёжлари ҳақида эшитишни истовчи, соҳа муаммоларини тушунадиган ва бу муаммоларни максимал қисқа муддат ичида бартараф этиш учун ҳамма нарса қилишга ҳаракат қилаётган мутахассислардан иборат янги жамоа келди.
Биз бунинг учун кўпроқ халқ билан мулоқот қиляпмиз, истеъмолчилар биздан нима кутаётганини англаш учун интерфаол тадбирлар ўтказишга тайёрмиз, энг яхшиларини Ўзбекистонда жорий этиш учун хорижий тажрибани ўрганмоқдамиз.
Ўзбекистонга АКТ соҳасида ярим миллиондан ортиқ мутахассис керак. Ҳаммаси ҳудудда АКТ соҳасидаги етакчи мамлакат бўлиш учун қилинмоқда.
Биз Президент ва аҳоли ишончини оқлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Аминманки, бизнинг меҳнатимиздан ҳафсалангиз пир бўлмайди.
Келажак ахборот технологиялари даври. Уларни шундай ривожлантириш керакки, улар орқали инсонлар ўзининг билимини ва маданиятини ошириши ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаши керак. Бу энг асосий учта омил бўлиб, улар соғлом миллат келажаги ва мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини ошириш имконини беради.
Бахтиёр Насимов, «Дарё» шарҳловчиси
Изоҳ (0)