Американинг Consumer Reports компанияси алоҳида муаммоларсиз 200 минг мил (321 минг километр) масофани босиб ўта оладиган автомобиль моделлари рўйхатини тузди. «Фотошедеври» ана шу рўйхатга эътибор қаратди.
Рўйхатни тузиш учун Consumer Reports экспертлари 200 минг милни босиб ўтган, бироқ сўнгги 12 ой ичида ўз эгасига муаммо келтирмаган «кекса» машиналар эгалари орасида сўров ўтказган ҳамда «энг ишончли ўнталик»ни тузган.
Экспертларнинг фикрича, агар қуйидаги автомобилларнинг эгалари уларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб борса, машиналар 300 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
- Toyota Camry
- Honda Accord
- Toyota Prius
- Honda CR-V
- Toyota Sienna
- Honda Civic
- Toyota Corolla
- Toyota 4Runner
- Toyota Highlander
- Ford F-150
Изоҳ (0)