Франциянинг Нисса шаҳрида инновацион трамвай ишга туширилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Унинг конструкцияси алоҳида контакт симларини талаб қилмайди: янги тизим шарофати билан у бекатда турган вақти — ердаги махсус қувватлантиргач ёрдамида қувват тўплаб олади.
«Жараён 20 сониядан ҳам камроқ вақт олади», — деди ушбу технологияни ишлаб чиққан Alstom компанияси вакили. Қайд этишларича, ушбу технология жамоат транспортида илк бор қўлланилмоқда.
Ҳозирги вақтда Нисса порти билан аэропортини бирлаштирувчи трамвай йўлининг 11,3 километридан 7 километри очилган, 2 сентябргача ундан фойдаланиш бепул бўлади.
2019 йилда трамвай йўлининг ер остидан ўтувчи бўлагини қуриш режалаштирилган. Le Parisien нашри маълумотларига кўра, лойиҳанинг якуний қиймати 700 миллион — 1 миллиард евро атрофида бўлади.
Изоҳ (0)