Тошкент шаҳрида 23 июндан бошлаб электрон карта кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотилиши бошланди.
«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан маълум қилишларича, бу чипталардан фақат автобусдаги қатновларда фойдаланиш мумкин.
Ушбу йўл карталаридан 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин. Карталар ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш шохобчаларида сотилмоқда.
Карта орқали йўл ҳақи учун тўлаш учун картани автобусдаги махсус терминалга теккизиш керак. Терминал берган назорат чиптасини эса қатнов охиригача сақлаб қўйиш керак.
Изоҳ (0)