“Эътиқодимни ўзгартирдим”. 30 йил ёлғонга хизмат қилган Ўзбекистон Қаҳрамонининг иқрори
Озод Шарафиддинов болалигида йўқчиликни, уруш йилларининг совуғини, она елкасидаги оғир рўзғорни кўрди. Кейин коммунистик партияга ишонди, уни адолат ва келажак рамзи деб билди. Йиртиқ палтода Москвага бориб ўқиб юрган кезларида ҳам бу эътиқодини тарк этмади. Аммо йиллар ўтиб, шу партия уни риёкорликка, сукутга ва виждон билан келишувга мажбур қилганини англади. Унинг ҳаёти — бир зиёлининг адашиши, уйғониши ва охир-оқибат ҳақиқат томон қайтиши ҳақидаги аччиқ ҳикоядир.