2018 йил апрель ойида KPMG аудиторлик компанияси 10 йиллик танаффусдан кейин яна Тошкентда офис очди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
KPMG халқаро миқёсдаги аудиторлик ташкилотларининг «катта тўртлиги»га киради. Компания Ўзбекистонда фаол тарзда иш бошлаб, бир неча ойлар ичида анча мижоз йиғиб олди.
Ҳозирда Ўзбекистонга сармоя киритиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки KPMG билан ҳамкорлик қилмоқда.
KPMG Ўзбекистонда аввал ҳам фаолият олиб борган, бироқ 2009 йили лицензияси тугаган ва компания уни узайтирмаган.
Изоҳ (0)