АҚШ вице-президенти Майк Пенс Америка етакчиси Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда ўз ичига иқтисодий масалаларни, Россиянинг Сурия ва Донбассдаги ҳаракатларини, шунингдек, Россия томонининг АҚШда 2016 йилги сайловларга эҳтимолий аралашувини олувчи кенг спектрдаги муаммоларни муҳокама қилишини айтди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Президент ечим талаб қилувчи кенг доирадаги муаммоларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда», — деди Пенс.
Унинг таъкидлашича, улар орасида Россия ва АҚШ, шунингдек, Европа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масаласи бўлади. Вице-президентнинг қўшимча қилишича, Трамп Путин билан Россиянинг Америкадаги сайловларга эҳтимолий аралашувини ҳам муҳокама қилади. Пенс АҚШ раҳбари Россиянинг Сурия ва Украинага «ҳарбий ҳужуми» ҳақида ҳам гаплашиб олиш ниятида эканлигини айтди.
Изоҳ (0)