Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов «Озодлик» радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Матбуот эркинлиги Ўзбекистон Президенти сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлиги, мамлакатда ошкоралик муҳити, материаллардаги холис таҳлил ва танқид қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб турибмиз. Бу чуқур ҳурматга сазовор, — дея қайд этиб ўтди Ненад Пежич.
Изоҳ (0)