Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 июнь, пайшанба куни эрталаб Кениянинг пойтахти Найроби шаҳридаги Гикомба бозорида йирик ёнғин юз берди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Гикомба Шарқий Африкадаги энг йирик очиқ бозор ҳисобланади.

Ёнғин натижасида 15 киши, шу жумладан, болалар ҳалок бўлган. 70 киши турли даражада жароҳат олган.

Маълум қилинишича, ёнғин сабаблари ҳали аниқланмаган. Ҳукумат вакиллари берган маълумотларга қараганда, бу каби ёнғинлар кўпинча электр симларининг носозлиги туфайли келиб чиқади.

Воқеа жойида тирик қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қутқарувчиларнинг сўзларига қараганда, бозорда овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган газ баллонлари доимий равишда портлаб, уларнинг ишини мураккаблаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди