Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Малайзиянинг Serba Dinamik компанияси Ўзбекистонга 80 миллион доллар киритмоқчи, деб ёзади Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

Компания вице-президенти Палендран Палачандран Ўзбекистонда «Каустик сода ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш» ва «Нефть ва газ турбиналарини таъмирлаш бўйича техник парк яратиш» инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш режалаштириб қўйилганини маълум қилди. Компаниянинг бошланғич ҳиссаси 80 миллион долларни ташкил қилади.

«Биз Ўзбекистонни инвестиция киритиш учун ишончли мамлакат сифатида кўриб чиқяпмиз. Serba Dinamik нефть-газ компанияси йилига 30 минг тонна калий ва каустик сода ишлаб чиқарадиган заводни қуриш ҳамда нефть ва газ турбиналарини таъмирлаш бўйича техник паркни барпо этиш лойиҳаларини амалга оширмоқчи», — деди Палачандран.

Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонни қўшни мамлакатларга, шунингдек, Эрон ва Ироққа чиқиш мумкин бўлган минтақавий хабга айлантиришни режалаштирмоқда. Биринчи завод қурилиши 2019 йилнинг биринчи чорагига режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи