Samsung компанияси яқин йиллар ичида Galaxy Х буклама смартфонини чиқаришни режалаштираётганини маълум қилган эди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Маълум бўлишича, компания бундай форматда смартфон яратиш ғояси устида анчадан буён иш олиб бормоқда ва ҳатто Project V номли қурилма прототипини ҳам яратган. Интернетда ишлайдиган прототипнинг суратлари пайдо бўлди.
Смартфон дисплей ўрнатилган қопқоқли буклама конструкцияга эга. Очилган режимда интерфейс иккита экранни эгаллайди ва бундай режимда бир вақтнинг ўзида иккита дастурни ишга тушириш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Смартфон интерфейси ва дизайнига қараганда, уни 2014—2015 йиллардаёқ, Galaxy S6 ва Note 5 билан деярли бир вақтда ишлаб чиқишган. Аммо қандайдир сабабларга кўра, Samsung ушбу прототипдан воз кечган.
Изоҳ (0)