Ўзбекистонда 2018 йил февралида MWC 2018 кўргазмасида тақдим этилган Sony Xperia XZ2 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Қурилма ҳозирда урф бўлган ромсиз экран ва орқа панелдаги бармоқ изи сканерига эга бўлди. Корпус алюминий ром ва Gorilla Glass 5 шиша панелидан иборат.
Sony Xperia XZ2 5,7 дюймли ва 1920×1080 пикселли IPS-дисплей, 19 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира (+microSD), 3180 мА/соат сиғимли аккумулятор, QI стандартидаги тезкор қувват олиш функциясига эга. Қурилма Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида смартфон 5,9 миллион сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, минимал комплектациядаги iPhone 8 5,7 миллион сўм туради.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)