ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Дания терма жамоаси ҳужумчиси Юсуф Поульсен Перуга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Перуга қарши ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 59-дақиқасида Кристиан Эриксеннинг узатмасидан сўнг айнан Юсуф Поульсен томонидан киртилди.
Шу тариқа Дания уч очкога эга бўлиб, Франция билан биргаликда гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Изоҳ (0)