ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Австралияга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Австралияга қарши ўйинда Гризманн ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида эса Антуан ўз ўрнини Оливе Жируга бўшатиб беди. Ўйин эса Франциянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)