• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳажга бориш тартибини биласизми?

    «Ҳаж» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш ҳукуматнинг 2017 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади, деб «Ҳуқуқий ахборот» каналига таяниб «Muslim.uz» хабар беради.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Ҳаж» тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

    «Ҳаж» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилиб борилиши лозим.

    «Ҳаж»га бориш учун талабгор доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши керак.

    Ариза уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади.

    «Ҳаж»га боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

    • номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» тадбирига қодир бўлиши;• «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;• номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;• оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;• йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши.

    Бундан ташқари «Ҳаж»га бормоқчи бўлган фуқаро:

    • «Ҳаж»га илгари бормаган бўлиши;• вояга етган бўлиши;• 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилиши лозим.

    Саралаш натижасига кўра Ҳажга боришга навбатга қўйиладиган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.

    Жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ёки эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади ва текширилади.

    «Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.

    Ҳар йили «Ҳаж» мавсумлари бошланишидан олдин маҳалла органлари тегишли квота тасдиқлангандан кейин икки кун мобайнида, ажратилган квотага мувофиқ ўзининг ҳудудидан «Ҳаж»га борадиган зиёратчилар рўйхатини навбат бўйича тузади ҳамда имзо ва муҳр билан тасдиқлаган ҳолда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ҳаж» ва «Умра»ни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳга тақдим этади.

    Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан Саудия Арабистонига жўнашдан камида бир ой олдин ёзма шаклда почта орқали хабардор қилинади. Фуқаронинг почта орқали хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ташкилий гуруҳда сақланади.

    Рўйхат бўйича навбати келган, бироқ зиёратга бормайдиган ёки зиёратга бориш имкони бўлмаган фуқаролардан бу ҳақда ариза олинади.

    «Ҳаж»га маҳрами билан бориши лозим бўлган аёлларнинг навбатга ёзилган маҳрами зиёратга бора олмаган тақдирда унинг ўрнига аёлнинг бошқа маҳрами бориши мумкин.

    «Ҳаж»га бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини бир йилгача муддатга орқага суриши мумкин.

    Бир йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади.

    Почта орқали хабардор қилинган фуқаро зиёратга оид ишларни амалга ошириш учун ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса, ташкилий гуруҳ вакили мазкур фуқаронинг яшайдиган манзилига бориб, фуқарони ёки унинг яқин қариндошларини ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахсларни ёзма тарзда хабардор қилади.

    Ёзма хабардор қилинган фуқаро ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса ёки фуқаронинг яқин қариндошлари ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар навбатда турган фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бора олмаслигини маълум қилса, ташкилий гуруҳ томонидан фуқаронинг яқин қариндошлари ёки у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар билан ҳудуддаги фуқаролар йиғини раиси ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори иштирокида далолатнома тузилиб, мазкур фуқаронинг навбати бекор қилинади.

    Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди.

    17.06.2018, 10:35   Изоҳ (0)   50458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вақф» хайрия фондига келиб тушга маблағлар ярим млрд сўмдан ошди

    17.06.2018, 08:28

    Самарқанддаги нонвойхонада юз берган портлашда 2 киши жароҳатланди

    17.06.2018, 08:02

    Ангренда доллар ўрнига сохта евро бериб кетган «банк ходими» қидирилмоқда

    17.06.2018, 07:21

    Ойбек Мирзабеков «Ўзсаноатекспорт» раҳбари этиб тайинланди

    16.06.2018, 21:19

    «Ўзагроэкспортбанк» раиси ўринбосари UzTrade раҳбари этиб тайинланди

    16.06.2018, 20:59

    Edem Chimgan’га нисбатан очилган иш жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли тугатилди. Меҳмонхона одатий тартибда ишини давом эттирмоқда

    16.06.2018, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.