Дониёр Қодиров Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги UzTrade компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Дониёр Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар «Ўзагроэкспотрбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, UzTrade компанияси Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Унинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.
Изоҳ (0)