«Вақф» хайрия жамоат фондига хайрия, закот, ушр, фитр ва фидя ҳисобидан 525 миллион сўмдан ошиқ маблағ йиғилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
14—15 июнь кунлари фонд томонидан операция қилиш керак бўлган оғир беморлар, уй-жойи йўқ моддий ёрдамга муҳтож оилалар, кўп болали даромади йўқ оилалар, яқин инсони жазони ижро этиш муассасасида бўлган 43 та оилага жами 62 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Фонднинг Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вакилликлари моддий ёрдамга муҳтож ҳамда бемори бўлган 80 дан ошиқ оилага озиқ-овқат ва кийим-кечак улашди.
Закот маблағларини ўз эгаларига етказиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)