Ойбек Мирзабеков Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсаноатекспорт» компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълумот учун, «Ўзсаноатекспорт» компаниясининг асосий вазифаларидан бири — тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг чет эллардаги потенциал харидорларини излаб топишда кўмаклашишдир.
Шунингдек, Ўзбекистон корхоналарида экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий шерикларнинг буюртмаларини жойлаштириш ҳам компания олдига қўйилган вазифалардан биридир.
Изоҳ (0)