АҚШ президенти Дональд Трамп «Катта еттилик» (G7) саммитида ҳамкорларига нисбатан кескин сўзлар айтган. Бу ҳақда Wall Street Journal’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Эрон ва терроризмга оид мавзуларни муҳокама қилиш чоғида Трамп Франция президенти Эммануэль Макронга Париждаги террорчилар ҳақида гапирган.
«Сиз шуни билиб қўйинг Эммануэль, чунки ҳамма террорчилар Парижда жойлашган», — дея иқтибос келтиради газета Америка раҳбарининг сўзларидан.
Манбанинг қайд этишича, Европадаги миграция масаласини муҳокама қилиш пайтида Дональд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэга: «Синдзо, сизда бу муаммо йўқ, лекин сизга 25 миллионта мексикаликни жўнатишим мумкин ва сиз тез орада ишсиз қоласиз», деган.
Ўз навбатида Америка компаниялари маҳсулотларига нисбатан божлар киритилиши ҳамда Берлин ва Париж томонидан икки томонлама савдо келишувлари рад этилганлиги учун Европа Иттифоқи раиси Жан-Клод Юнкер Трамп томонидан «шафқатсиз қотил», деб аталган.
Изоҳ (0)