Қирғизистоннинг собиқ президенти ва мамлакатдаги социал-демократик партия раҳбари Алмазбек Атамбаев «Ата-Бейит» мемориал-мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Сиёсатчи Чуй вилоятининг Арашан қишлоғидаги масжидда ҳайит намозида қатнашди. Намоздан сўнг қишлоқдошлари билан мулоқотда бўлди ва «Ата-Бейит» ёдгорлик мажмуасига йўл олди. Бу ерда 2010 йилги апрель инқилобида ҳалок бўлганлар ҳақига дуо ўқилди.
Фотосуратларда Алмазбек Атамбаев ўйчан ҳолда акс эттирилган. Унинг сочлари ҳаддан оқариб кетганлиги ҳам кўзга ташланмоқда.
Изоҳ (0)