«Манчестер Юнайтед» клубнинг испаниялик дарвозабони Давид де Хеа билан янги узоқ муддатли келишувга эришиш арафасида, деб ёзади «Sports.ru».
Томонларда ҳозирга келиб шартномани яна беш йилга узайтириш борасида ҳеч қандай шубҳа қолмаган. Катта эҳтимол билан «манкунианлар» дарвозабон билан янги шартнома имзоланганини мундиалдан кейиноқ эълон қилади.
Маълумот учун Давид де Хеа 2011 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаб келмоқда.
Мадриднинг «Реал»и жиддий қизиқиш билдираётган дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етар эди.
Изоҳ (0)