Жаҳон Чемпионатининг «А» гуруҳи 1-тур доирасидаги Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув Жанубий америкаликларнинг 1:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Муҳаммад Салоҳсиз ўйнаган Миср терма жамоаси 90-дақиқада киритилган гол сабаб мағлуб бўлди. Гол муаллифи эса Хосе Хименес бўлди.
Шу тариқа Оскар Табарес шогирдлари муҳим 3 очкони қўлга киритди ва Россия билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Жаҳон Чемпионати
«А» гуруҳи, 1-тур беллашуви
15 июнь, жума
Миср—Уругвай 0:1
Гол: 0:1 — 90 Хосе ХименесМиср: ал-Шенави, Фатҳи, Габр, Ҳегази, Абдулшафи, Элнени, Ҳамид (Сем Морси), Варда (Рамазон Собҳи), Алсаид, Трезеге, Муҳсин (Одил Қаҳрабо).
Уругвай: Муслера, Варела, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Карлос Санчес), Весино (Торрейро), Бентанкур, Де Арраскаета (Кристиан Родригес), Кавани, Суарес.
Огоҳлантириш: 90+4 Аҳмад Ҳегази
Изоҳ (0)