Бразилиянинг «Сантос» клуби хавбеки Родриго Гоэс «Реал» билан шартнома имзолади, деб ёзади «Sports.ru».
Футболчига «Қироллик клуби»нинг азалий рақиби «Барселона» ҳам харидор эди, бироқ «Реал» президенти Флорентино Перес рақобатда ютиб чиқиш учун дарҳол катта суммани таклиф этиб қўя қолди ва бунинг уддасидан ҳам чиқди. Мадридликлар футболчи учун 45 миллион евро тўлаши айтилмоқда.
17 ёшли Гоэс ўзи эса 2019 йилда, 18 ёшга тўлганидан кейингина «Реал» сафига келиб қўшилади. Унгаача эса «Сантос»да тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли футболчи Бразилия чемпионатининг сўнгги турида «Витория» билан ўйинда 9 дақиқа ичида учта гол уриб ва битта голли узатма берган эди. (5:2).
Маълумот учун 2017 йил майида «Реал» «Фламенго»нинг ўша вақтда 16 ёшда бўлган футболчиси Винисиус Жуниорни 45 миллион еврога сотиб олиб, жамоанинг ўзида қолдирган эди. Винисус 2019 йилда Мадридга келади.
Изоҳ (0)