• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика 3-ишчи гуруҳи Қўштепада четдан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш талаб даражасида эмаслигини аниқлади

    Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўстлик ва Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш бўйича Республика 3-ишчи гуруҳи томонидан 942 хонадонга кирилиб, 280 дан ортиқ муаммолар борлигини аниқланди.

    Скриншот: «Yandeks.ru»

    Скриншот: «Yandeks.ru»

    2205 нафар аҳоли истиқомат қилаётган Дўстлик МФЙда 158 нафар узоқ муддатга хорижга чиқиб кетганларнинг 115 нафари қайтгани аниқланди. Дўрмон МФЙда эса бу рақамлар мос равишда 208 нафар ва 138 нафари ташкил этмоқда. Аммо четдан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш талаб даражасида эмас.

    Дўстлик маҳалласида 2 та кўчанинг жами 2,4 километрлик асфальт йўли жорий таъмирлашга ва 2 та кўчанинг 1,6 чақирим йўли шағаллаштиришга муҳтож. Дўрмон маҳалласида 4 та ички кўчанинг жами 6,5 километрлик қисми шағаллаштириш ва асфальт қоплама қилинишини кўп замонлардан буён кутиб яшамоқда.

    Аҳоли сони муттасил ўсиб бораётгани, бироқ уларни керакли кучланишдаги электр энергияси билан таъминлашда оқсоқликлар кузатилаётгани сабабли Фахр кўчасига янги трансформатор пунктини ўрнатиш лозим. Кумушбулоқ ва Қумқўрғон кўчаларида фуқаролар терак ёғочларидан қўлбола симёғочлар қўйиб, симлар тортишган. Ушбу симёғочлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо жавоб бермайди. Ҳар қандай беқарор шамол ёки ёғингарчилик кутилмаган ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Кумушбулоқ кўчасига 24 та, Қумқўрғон кўчасига 20 та темир бетон таянчлар ўрнатиш ва тармоқ тортиш белгиланди.

    Дўрмон МФЙдаги Улуғвор ва Дўрмон кўчаларида ҳам фуқаролар терак ёғочларидан ўзларига мослаб симёғочлар ўрнатишган. Улуғвор кўчасида жойлашган аксарият хонадонларнинг электр энергияси томлар оша ўтган. Бу икки кўчага 22 та темир таянчлар ўрнатиш зарурияти аниқланди.

    Ҳар икки маҳалла аҳолисини газ баллонлари етишмаслиги доимий равишда қийнаб келмоқда. Ўрганишлардан кейин жами 200 та газ баллонлари рўйхат асосида зудлик билан тарқатиладиган бўлди.

    Ичимлик сув муаммоси ҳам оғриқли муаммо. Дўстлик маҳалласида жойлашган Фахр кўчаси 100 та хонадон, Фароғат кўчаси 37 та хонадон, Кумушбулоқ кўчаси 36 та хонадон, Қумқўрғон кўчаси 120 та хонадонда ичимлик суви йўқлиги учун аҳоли босма кран сувини истеъмол қилиб келади. 10-мактаб ҳудудида жойлашган ичимлик суви минораси яъни башня таъмирталаб ҳолатга келгани учун тўлиқ қувватда ишламаяпти. Маҳаллада 3,6 километрли ичимлик суви тармоғи тортилса, 300 нафарга яқин хонадон ичимлик суви билан таъминланади.

    Дўрмон маҳалласида ҳам барча кўчаларда сув тармоқлари тортилганига қарамай улар носоз ва яроқсиз аҳволга келиб қолган. Икки юзга яқин оила мустақил равишда турли чуқурликлардан босма кран орқали оби ҳаётдан фойдаланиб келади. Дўрмон кўчасида жойлашган сув минораси 2015 йилда таъмирланган, лекин аҳоли шартнома асосида белгиланган маблағни тўламаётгани учун насос ўчириб қўйилган ва бунинг оқибатида сув босими камайиб кетган. 4 та маҳаллага 2400 метрлик тармоқни таъмирлаш зарурияти бор.

    10-мактабнинг 2 та биноси 1964 йилда, қолган 3 та биноси 1986 йилда қурилган. Орадан 41 йил ўтиб, 2005 йили капитал таъмирланган.

    840 ўринли бўлган ушбу мактабда ҳозирги кунда 1071 нафар болалар таълим олмоқда. Мактаб ҳудудида қурилиши тугалланмаган 2 та бино мавжуд бўлиб, 1991 йилдан буён қаровсиз, ташландиқ қолиб кетган. Натижада ҳеч кимга керак бўлмаган иншоат авария ҳолатига тушиб қолган. Ушбу бинонинг яроқлилигини мутахассислар ёрдамида ўрганиб чиқиш ва хулосага олиш бўйича топшириқ берилди.

    Мактаб атрофидаги деворнинг айрим қисмлари таъмирталаб аҳволда. Мактаб ҳудуди оз эмас салкам 4 гектар майдонга эга. Бўш турган ерлар билан биргаликда чўмилиш ҳавзасига ҳам мевали дарахт ва полиз экинлари экиб келинмоқда. Ушбу деҳқончилик ишларидан олинган даромаддан мактаб таъмири учун сарф этиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди. Спорт залининг кийим алмаштириш хоналари талабга жавоб бермайди. Ёритиш тизими ишламайди. Ювиниш хонаси мавжуд эмас. Мактаб кутубхонасида китобларни жойлаштириш учун китоб жавонлари етишмаяпти. Мактаб ҳожатхонаси деворлари шўрлашиб, нураб ётибди. Ваҳоланки, мактаб 2020 йил Давлат дастури асосида капитал таъмирланиши белгиланган.

    Дўрмон МФЙдаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси 1973 йилда қурилган бўлиб, 2015 йилда жорий таъмирланган. Боғча 140 ўринга мўлжалланган. Бироқ ҳозирда 175 та бола тарбияланмоқда. Боғчада гуруҳлар учун хоналар етишмаяпти. Боғчадаги иситиш тизими ишламайди. Янги қозонхона ва кўмирхона қуриш керак. Қиш ҳам бир пастда кириб келади. Ҳозирдан ҳаракатни бошламаса тарбиячи ва тарбияланувчилар совуқ қишда қийин авҳолда қолади. Бино 2-қаватининг санузелларини таъмирлаш, ташқаридаги ҳожатхонани бутунлай қайта қуриш керак. Боғчага қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар етишмайди. Болалар ўйингоҳи ҳам талаб даражасида эмас.

    Муаммолар кўлами шу билан ҳам тугат қолмайди. Дўрмон МФЙ Дўрмон кўчасида яшовчи фуқаролар зах сувларнинг ер юзасига кўтарилиши натижасида иморат ва деҳқончилик ерлари яроқсиз ҳолатга келаётганидан шикоят қилишмоқда. Ушбу муаммони ҳал этиш учун Дўрмон кўчаси бошидаги зовурга қўшимча равишда кўчанинг орқа қисмидан, фермер хўжалиги ери ҳисобидан қўшимча зовур ковлаш керак. Ушбу кўча ёнидан Катта Фарғона канали ўтгани ҳолда аҳоли деҳқончилик учун сув етишмаётганидан арз-у дод қилмоқда.

    Ишчи гуруҳи муаммоларни имкон қадар жойида ҳал қилмоқда. Ечилиши вақт талаб қиладиган масалалар эса «Йўл хариталари»га киритилиб, ижроси қатъий назорат қилинаяпти.

    14.06.2018, 12:26   Изоҳ (0)   9464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    14—15 июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд

    14.06.2018, 12:14

    Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018—2019-ўқув йили учун қабул эълон қилинди

    14.06.2018, 12:05

    Тошкент шаҳри ҳокими бизнесдан четландими?

    14.06.2018, 11:52

    Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

    14.06.2018, 11:29

    «Ароқ дўкони ойналарини синдириб, ичидаги маҳсулотларни йўқ қилмоқчимиз. Шу ишимиз жоизми?»

    14.06.2018, 11:13

    Бухорода 1 долларни 8050 сўмдан айирбошлаётган валютафуруш ушланди

    14.06.2018, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.