Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига Когон шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, бухоролик шахс бир АҚШ долларини 8050 сўмдан айирбошлаб келаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1989 йилда Бухоро туманида туғилган шахс Бухоро шаҳар «Деҳқон бозори»да жойлашган «Азамат» номли савдо дўкони олдидаги йўл ёқасида ариза муаллифига ҳар бир АҚШ долларини 8050 сўмдан ҳисоблаб, 500 АҚШ долларини 4 025 000 сотган вақтида қўлга олинди.
Изоҳ (0)