КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда Америка президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашув вақтида Япония бош вазири Синзо Абэ билан икки томонлама учрашув ўтказиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин «бош вазир Абэ билан учрашув ўтказиш имконияти мавжуд ва бунга унинг ўзи (Ким Чен Ин) ҳам тайёр»лигини билдирган.
Аввалроқ, япон ҳукумати Ким Чен Ин билан КХДР разведкаси томонидан ўғирлаб кетилган япониялик фуқароларнинг тақдирига боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун тўғридан-тўғри музокара ўтказишга тайёрликларини маълум қилганди.
Yomiuri газетасининг ёзишича, айни вақтда Токио Абэ билан Ким Чен Иннинг учрашувини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Жорий йилнинг августида Япония бош вазири Пхеньянга ташриф буюриши мумкин.
2002 йилда Пхеньян биринчи бор Япониядан 13 нафар фуқарони ўғирлаб кетганлигини тан олган ва улардан беш нафарига ўз ватанига қайтишга рухсат берган эди. Қолганлари эса ўлган дея эълон қилинган.
Изоҳ (0)